Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Импорт бўйича ставкалар қандай ўзгарди?

05.01.2017

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори  билан Импорт божи ставкаларига (Президентнинг 05.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон Қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қуйидаги товар гуруҳларига ўзгартиришлар киритилди:

  • «Гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлар»;
  • «Истеъмол учун яроқли мева ва ёнғоқлар; цитрус мевалар пўстлоғи ёки қовун пўсти»;
  • «Алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар ва уксус»,
  • «Органик кимёвий бирикмалар»
  • «Пластмасса ва улардан ишланган буюмлар»,
  • «Каучук, резина ва улардан ишланган буюмлар»,
  • «Бошқа тўқимачилик ўсимлик толалари; қоғоз йигирилган ип ва қоғоз йигирилган ипли матолар»,
  • «Кимёвий толалар»
  • «Сопол буюмлар»,
  • «Қора металлар»,
  • «Қора металлардан ишланган буюмлар»,
  • «Алюминий ва ундан ишланган буюмлар»,
  • «Қимматбаҳо бўлмаган металлардан ишланган бошқа буюмлар»,
  • «Ядро реакторлари, қозонлар, асбоб-ускуналар ва механик қурилмалар; уларнинг қисмлари»
  • «Электр машиналар ва жиҳозлар, уларнинг қисмлари; овоз ёзиш ва овоз чиқариш аппаратураси, телевизион тасвир ва товушларни ёзиш ва чиқариш учун аппаратура, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари».

 

Бундан ташқари, янги товар гуруҳлари ҳам киритилган бўлиб, тегишли божхона импорт божи ставкалари тасдиқланди. Улар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

   

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Божхона божлари ставкаларига тузатиш киритилди