Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Импорт қилинган товарлар ҳаракати қандай мониторинг қилинади

21.05.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2019 йилдаги 410-сон қарори билан олиб кирилган товар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида механизм тасдиқланди.

 

Ҳужжатнинг амал қилиши республикамиз ҳудудига товарларни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.

 

Мониторинг божхона ва солиқ хизмати органлари, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги иштирокида кўп босқичли тизим бўйича амалга оширилади.

 

Божхона органлари импорт қилинган товар божхонада расмийлаштирилгандан сўнг 3 кун муддатда идоралараро ахборот алмашинуви орқали қуйидагиларни тақдим этади:

  • солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига (ДСҚ);
  • 12.12.2018 йилдаги ПҚ–4059-сон қарорга асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзстандарт» агентлигига. Бунда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом ашё, материаллар ва буюмлар ҳақида сўз бормоқда. 

 

Солиқ органлари олинган маълумотлар асосида ўз маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкаларини юритади. Уларнинг фаолияти эса солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи: юқори, ўртача ва паст даражасидан келиб чиқиб махсус дастур орқали автоматик тарзда таҳлил қилинади ва баҳоланади. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар эса камерал назоратдан ўтказилади. Унинг натижасига кўра солиқ ҳисоботларида тафовутлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан Солиқ кодексининг 70-моддасида белгиланган тартибда талабнома юборилади. Бу 1 иш куни мобайнида амалга оширилади. 

 

Солиқ тўловчи тақдим этган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда мавзули экспресс-ўрганиш ўтказилади (7 календарь кунгача).

 

Юқорида кўрсатилган назорат тадбирлари ўтказилгандан сўнг 3 иш куни ичида солиқ органлари материалларни қуйидагиларга юборадилар:

  • солиқ тўловчилар фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;
  • божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда –  божхона хизмати органларига;
  • метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бўлса – «Ўзстандарт»га. Бунда импорт қилувчи ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилган ўлчаш воситалари учун мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган бўлса, агентлик унинг олинишини назорат қилади;
  • бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисида – бошқа вазирлик ва идораларга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 



Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум