Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2016 йилдаги ПҚ–2624-сон Қарори билан Президент ва Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Имтиёз керакми — замонавий ускуна билан жиҳозланг
Имтиёз керакми — замонавий ускуна билан жиҳозланг
11.10.2016
Жумладан, 2011-2015 йилларда (15.12.2010 й. ПҚ-1442-сон 1 ва 1а-илова) Республикада саноат ривожланиши ва унинг тузилмалари диверсификациясининг мақсадли кўрсаткичлари ўз кучини йўқотди.
Инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомдаги (02.08.2005 йилдаги 180-сон ВМҚга 2-илова) инвестицион шартнома матни чет эллик инвесторнинг халқаро стандартларга ҳамда энергияни тежаш ва экология нормалари талабларига мос замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиш мажбурияти билан тўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижий инвесторлар билан тузадиган инвестиция шартномасида қонунда белгилаб қўйилган қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёз ва преференциялар)дан ташқари қуйидагилар ўз аксини топиши керак:
- инвестициялар объекти ва ҳажми;
- инвестицион шартноманинг амал қилиш муддати ва шартлари;
- инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хусусан, инвестициялашнинг ҳажми бўйича, ишлаб чиқаришнинг муайян ҳажми билан таъминлаш, ишлаб чиқариш жойлашувининг кафолатланиш даражаси ва маҳсулот сифати, товар ва хизматларининг экспорт ҳажми, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида олинадиган кредитларни қайтаришни таъминлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, меҳнат ва хавфсизлик техникаси қонунчилиги ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бошқа соҳалар бўйича қонунчиликка риоя этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хусусан, қонунчилик билан белгилаб қўйилгандан ташқари қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари тақдим этиш;
- лойиҳа-смета ҳужжатлаштириш ишларининг муддатлари, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш, молиялаштириш манбалари, лойиҳани амалга оширилиш графиклари, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши устидан техник назорат тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
- хорижий инвесторнинг мажбуриятлари бўйича амалга оширилган ишлари ҳақида ҳисоботлар тайёрлаш тартиби ва муддатлари;
- инвестицион шартнома шартларига амал қилмаслик учун томонлар жавобгарлиги;
- ўзгаришлар киритиш тартиби;
- тўхтатиш тартиби;
- инвестицион шартномадан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи.
Инвестицион шартнома лойиҳанинг ўзига хослигига қараб бошқа шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин, жумладан:
- ишлаб чиқариш ва ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича томонларнинг ўзаро мажбуриятлари;
- инвесторнинг шартномани бажариш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромад (фойда)ни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқи;
- хорижий инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари ҳисобланган ишчиларни ишга олиш ва ўргатиш бўйича мажбуриятлари, технологиялардан фойдаланиш шартлари ҳамда инвестицион лойиҳа ўз ниҳоясига етганидан сўнг ташкил этилган ташкилот ишчиларини ўргатиш бўйича мажбуриятлари.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Елена Ермохина,
эксперт-юристимиз
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»