Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги моддий ёрдам: ҚҚС қачон юзага келади ва чегирма ҳуқуқи қачон йўқотилади Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди

29.11.2017

 

Президентнинг 27.11.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатнинг асосий қоидалари 28 ноябрь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди, деб хабар берилади давлат раҳбарининг сайтида.  

 

Қабул қилинган ҳужжатга биноан, Бош вазир ўринбосарлари, Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг самарали ва натижали ишини таъминлаш, уларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта шакллантирилиб, янги комплекслар ва вазирлик ташкил этилди.

 

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига:

  • Бош вазирнинг ўринбосари – Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари;
  • Бош вазирнинг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимлари киритилди.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилиши кўзда тутилади. Қайд қилинганидек, Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш масаласи биринчи навбатда илм-фан, юксак технологиялар, замонавий инновацион ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш билан узвий боғлиқдир. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

.

Валюталар курси

2026-10-09
  • USD:11846.57 (+0.00) сум
  • EUR:13240.91 (+0.00) сум
  • RUB:138.95 (+0.00) сум