Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
IT Park резидентларида 7,5% ЖШДС: ўриндошлар ва масофавий ходимларга имтиёз қўлланиладими Бизнесни рўйхатдан ўтказишдан солиқ юкини камайтиришгача: маълумотлар соҳасидаги ислоҳотлар тақдимотининг сарҳисоби Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади

Интеллектуал фаолият қандай рағбатлантирилади

14.04.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2026 йилдаги «Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 160-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан олий таълим ташкилотларида, илмий-тадқиқот муассасаларида, технопаркларда мавжуд штат бирликлари доирасида юридик шахс бўлмаган технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Марказлар тадқиқот натижаларини патентлашга, уларни ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этишга ва тижоратлаштиришга кўмаклашади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этиладиган ташкилотлар рўйхати;
  • технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари тўғрисидаги намунавий низом;
  • интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Танлов 2 босқичда – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида, сўнгра – республика миқёсида қуйидаги номинациялар бўйича ташкил этилади:

  • «Энг яхши ихтиро»;
  • «Энг яхши фойдали модель»;
  • «Энг яхши саноат намунаси»;
  • «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси»;
  • «Энг яхши селекция ютуғи».

 

Инновацион ривожланиш агентлиги ҳар йили 1 майга қадар танлов шартлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди, шунингдек танлов ўтказилиши ҳақида ўзининг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади.

 

Танловнинг 2-босқичи ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин – БҲМнинг 150 баравари;

2-ўрин – БҲМнинг 125 баравари;

3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова