Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Инвестиция дастурлари мониторинги онлайн амалга оширилади

18.01.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 16-сон қарори қабул қилинди.

 

Эндиликда инвестдастур мониторинги автоматлаштирилган онлайн-тизим орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан  Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Уч йиллик инвестиция дастурини шакллантириш қуйидаги 6 та босқичдан иборат:

  • I босқич – 1 августга қадар инвестдастурнинг дастлабки рўйхати шаклланади;
  • II босқич – 10 августга қадар шаклланган рўйхат Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
  • III босқич – 25 августга қадар Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари лойиҳани келишишади;
  • IV босқич – 25 октябрга қадар вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келишишади;
  • V босқич – 10 ноябрга қадар якуний лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
  • VI босқич – 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамаси лойиҳани Президент Администрациясига киритади.

 

Инвестдастурни мониторинг қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:

  • лойиҳа ташаббускорлари ҳар ойнинг 5 санасига қадар унинг ижроси бўйича маълумотларни ахборот тизимига киритишади;
  • Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги ҳар ойнинг 10 санасига қадар маълумотни Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум