Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ипакчилик тармоғини ривожлантириш: инвестиция лойиҳалари ва ипакчиларга имтиёзли пенсия стажи

19.01.2018

Президентнинг 12.01.2018 йилдаги «Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3472-сон қарори имзоланди. 

 

Аниқ лойиҳалар тасдиқланди

 

Давлат раҳбари пилла хом ашёси, ипак калава, ипак газлама ва ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича 5 та инвестиция лойиҳасини тасдиқлади. Уларнинг умумий қиймати 26 млн АҚШ долларини (эквивалентда) ташкил этди.

 

Мазкур лойиҳалар доирасида 2018–2021 йиллар даврида пахта хом ашёси ишлаб чиқаришни 672 минг тоннага, ипак калавани – 243 минг тонна, ипак газламани эса – 2 533,6 минг погон метрга ошириш режалаштирилмоқда.

 

5 та лойиҳа шу жумладан тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш орқали (МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича) молиялаштирилади.

 

Мазкур ва янги лойиҳалар ташаббускорларига – «ноль» харид қиймати бўйича давлат мулки

 

Ипакчилик тармоғидаги инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг ишлаб чиқариш жараёнида давлат мулки объектлари «ноль» харид қиймати бўйича уларга берилиши хусусидаги мурожаатларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси устувор тартибда кўриб чиқадилар. Ижобий қарор қабул қилиниши учун инвестиция лойиҳаси қиймати 5 млн долларни ташкил этиши ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг илтимосномаси бўлиши талаб этилади.

 

Тутзорлар «Агропилла» МЧЖга берилади

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ергеодезкадастрдавқўм, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бир ой муддатда жойлардаги мавжуд тутзорларни кейинчалик ҳудудий «Агропилла» МЧЖга топшириш учун хатловдан ўтказади («Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига киради). «Агропилла» МЧЖ тутзорларни пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти тайёрлаш ташкилотларига бепул фойдаланишга беради.

 

Бундан ташқари, ушбу компанияга ҳар бир минтақада тут уруғлари ва кўчатларини тайёрловчи хўжаликларни ташкил эгиш учун камида 30 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратиб берилади.

 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси аъзоларига божхона ва солиқ имтиёзлари

 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси аъзолари 2023 йилнинг 1 январига қадар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган:

 

а) Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича улар томонидан олиб келинадиган ускуналар, техника, хом ашё ва материаллар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

 

б) тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида ер солиғини (имтиёз умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга татбиқ этилади);

 

в) ягона ер солиғини (имтиёз солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланади).

 

Олий таълим муассасалари ипакчилик тармоғи учун кадрларни тайёрлайдилар

 

Бунинг учун 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳузурида махсус сиртқи бўлимлар очилади. Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантиришда эса тармоқнинг малакали кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжи ҳисобга олинади.

 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ходимларига  – пойтахт пропискаси

 

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилади.

 

Ипакчилик тармоғидагиларнинг мавсумий ишлари бир йиллик иш сифатида ҳисобга олинади

 

Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ипакчилик тармоғига тааллуқли бўлган ва фермер хўжаликларида бажариладиган мавсумий ишларни пенсия тайинлаш учун стажга бир йиллик иш сифатида қўшиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум