Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади

24.08.2017

 

Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3204-сон “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Иқтисодиёт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига вазирнинг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш масалалари ва халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилди.

 

Вазирликда йиғма инвестиция дастурлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари фаолият кўрсатмоқда.

 

Аввал мавжуд бўлган макроиқтисодий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими тугатилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум