Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги институт яшаш минимуми ва истеъмол саватчасини ҳисоблаб чиқади

01.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президент 29.05.2018 йилдаги ижтимоий-иқтисодий соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга доир ПҚ-3752-сон қарорни имзолади.  

 

1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

 

У:

  • аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион потенциалини ошириш шароитида стратегик режалаштириш тизимининг илмий-методологик асосларини шакллантириш ҳамда мамлакатни қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган концепциялар, комплекс, мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;
  • илғор хорижий тажриба асосида прогноз моделлаштиришнинг замонавий дастакларини ишлаб чиқиш, макроиқтисодий сиёсат чораларининг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудларига таъсирини баҳолаш;
  • иқтисодиётда маҳаллий маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини, ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таркибий ўзгартиришларни ишлаб чиқиш, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш ва диверсификациялашнинг энг муҳим йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифларни тайёрлаш;
  • ҳудудларнинг инвестицион ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кичик бизнес, инновацион тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш ва инвестицион муҳитни яхшилаш ҳисобига иқтисодиётдаги минтақалараро номутаносибликларни қисқартиришни назарда тутадиган ҳудудларни комплекс ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
  • ресурс тежовчи илғор ва инновацион технологияларни жорий этишнинг стратегик йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва ривожлантириш;
  • мамлакатимизда озиқ-овқатнинг давлат захираси ва хавфсизлиги стратегиясини шакллантиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
  • кейинчалик меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини, шунингдек аҳолига тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар  кўламини кенгайтиришга қаратилган инновацион чора-тадбирлар ва механизмларни ишлаб чиққан ҳолда демографик ривожланишнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини шакллантириш;
  • аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг турли кўрсаткичлари, фаровонлиги динамикаси, шу жумладан, унинг даромадлари миқдорлари ва манбаларини, истеъмол харажатлари таркибини тизимли равишда таҳлил қилиш;
  • кейинчалик аҳолининг харид қобилияти янада ўсишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиққан ҳолда энг кам истеъмол саватчаси ва яшаш минимумини ҳисоб-китоб қилиш;
  • оммавий ахборот воситалари ва илмий материалларда, маҳаллий ва хорижий экспертлар, бизнес доиралар вакилларини жалб қилган ҳолда конференциялар, “давра суҳбатлари” ва семинарларда иқтисодий ислоҳотлар натижалари кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш билан шуғулланади.

 

2. Ижтимоий тадқиқотлар институти унга ижтимоий соҳада тадқиқотлар ўтказиш вазифалари юклатилган ҳолда Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтига айлантирилди. Илгари Вазирлар Маҳкамасига қарашли бўлган ушбу муассаса Молия вазирлигига қайта ўтказилди.

 

Қуйидагилар мазкур институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • бюджет-солиқ ва божхона-тариф сиёсати соҳасида илмий-тадқиқот фундаментал ва амалий ишларини ташкил этиш ва ўтказиш, уларни такомиллаштириш, бюджет жараёни ва солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш;
  • бюджет-солиқ ва божхона-тариф сиёсатини такомиллаштириш масалалари бўйича Молия вазирлигини услубий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
  • молиявий секторни ривожлантириш тамойилларини ҳамда бюджет-солиқ ва божхона-тариф сиёсати соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш,  бюджетлаштириш услубларининг тизимли муаммоларини аниқлаш ва самарадорлигини ошириш, минтақаларнинг бюджет жиҳатдан ўзини ўзи таъминлашига эришиш;
  • Давлат бюджетининг даромад ва харажат қисмини режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг инновацион услубларини, бюджет ташкилотларини молиялаштириш, бюджет тизими бюджетларини ижро этишнинг потенциал таваккалчиликлари шакллантирилиши устидан давлат молиявий назорати ва мониторинги механизмларини ишлаб чиқиш;
  • Пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, бюджет, солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • илмий тадқиқотлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан телевидение ва интернет-ресурсларда кенг ёритиш, шунингдек аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда фаол иштирок этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум