Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иш берувчилар юрисконсультлар ҳақидаги маълумотларни юборадиган органлар ўзгарди

31.05.2018

Рус тилида ўқиш


Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2861-1, 25.05.2018 й.) билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, адлия органлари давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари, шунингдек мазкур хизматлар ходимларининг маълумотлари базасини юритадилар. Даврий малака оширишлар ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш мақсадида шундай қилинади.

 

Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5415-сон Фармони билан туман адлия бўлимлари ташкил этилди (батафсил – бу ерда) ва база учун маълумотларни йиғиш тартибини соддалаштириш имконияти юзага келди. Энди юридик хизматлар ва уларнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шаклда қуйидагича тақдим этилади (Низомга 1 ва 2-иловаларга қаранг):

 

Ким томонидан тақдим этилади

Қаерга тақдим этилади

1

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, республика миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлари

Адлия вазирлиги

2

Вилоят миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлари  

Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари

3

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, туман (шаҳар) миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлари

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари

 

Илгаридек, маълумотлар йил якунларига кўра ёзма ва электрон шаклда (кейинги йилнинг 10-санасига қадар) тақдим этилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум