Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иш берувчиларга пропискасиз шахсларни ишга қабул қилганлик учун жарима солиш тўхтатилади

24.01.2018

 

Президентнинг 22.01.2018 йилдаги Фармони билан вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқни, шунингдек, иш берувчининг мазкур тақиқни бузганлиги учун жавобгарлигини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

 

МКнинг 80-моддасига биноан ишга кирувчи вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин. Бунда ушбу нормани ижро этиш МЖтКнинг 2232-моддасига кўра маъмурий жазо билан мустаҳкамланади.

 

Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш  учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 дан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўларди (бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида).

 

Ўқувчилар эътиборини қуйидагиларга қаратамиз:

 

1 –  шахснинг паспорти ҳақиқий бўлмаса (масалан, эски намунадаги ёки амал қилиш муддати ўтган биометрик паспорт ва ҳ.к.) ҳам ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.  Ҳақиқий бўлмаган паспорт билан шахсни ишга қабул қилганлик учун МЖтКнинг ўша 2232-моддаси бўйича худди шундай маъмурий жазо назарда тутилади. Бу қисмда  нормалар ўзининг амал қилишини сақлаб қолади, мазкур тақиқ ва уни бузганлик учун жавобгарлик сақлаб қолинади.

 

2 – расмий-юридик нуқтаи назардан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ, шунингдек, иш берувчининг мазкур тақиқни бузганлиги учун жавобгарлиги Меҳнат кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин амал қилишни тўхтатади, чунки  кодекслар қонуности ҳужжатларига нисбатан юқори юридик кучга эга. Бироқ, амалиёт 22.01.2018 йилдаги Президент Фармони кучга киргандан кейин ўзгариши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум