Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ишлаб чиқаришнинг энергия жиҳатдан самарадорлиги хулоса билан тасдиқланади

09.04.2018

 

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг қарори (3.04.2018 йилда 2991-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Бундай хулосалар «Ўздавэнергоназорат» ва «Ўздавнефтгазинспекция» инспекцияси томонидан «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясини реализация қилишда нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланган истеъмолчи ташкилотларга берилади.

 

Таҳририятдан: Моҳиятан олганда, ушбу хулоса фақат пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан цемент ишлаб чиқаришнинг «қуруқ усули»дан фойдаланувчи корхоналарни қизиқтиради. Хулоса мавжуд бўлганда улар истеъмол қилинадиган табиий газ ҳақини амалдаги тарифга (1 куб м учун 289,74 сўм) нисбатан 1,6 коэффициентни қўллаган ҳолда, яъни 1 куб м учун 463,6 сўмдан тўлайдилар. Бу газ ва электр энергияси учун нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар 1 куб м учун 1000 сўмдан тўлаганидан кўра 2 баравар фойдалироқ.

 

Хулоса олиш учун ташкилот «Ўздавэнергоназорат» ёки «Ўздавнефтгазинспекция» инспекциясининг ҳудудий бўлимига ариза билан мурожаат қилади, унга стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатнинг нусхасини илова қилади. Унда улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари акс эттирилади. 

 

Ариза қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Ариза илова қилинган ҳужжатлар билан бирга 2 нусхада кўпайтирилиб, бири «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖга, иккинчиси эса – тегишинча «Ўздавэнергоназорат» ёки «Ўздавнефтгазинспекция» инспекциясининг ҳудудий бўлимига юборилади (ариза берувчи аввалбошдан қаерга мурожаат қилганига қараб – таҳр.). 

 

Инспекциялар мутахассислари ариза олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ташкилотга борган ҳолда қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатга мувофиқлиги, шунингдек ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилаётганлигини ўрганадилар. Мутахассислар ташкилотда сертификатланган ва энергия жиҳатдан самарали асбоб-ускуналар ва приборлар қўлланилаётганини ҳам ўрганадилар. 

 

Ўрганиш натижалари юзасидан 2 нусхада маълумотнома тузилади, у инспекциялар мутахассислари, ташкилотнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Маълумотнома «Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖга юборилади, бу ерда у 10 кун ичида ўрганиб чиқилади. 

 

«Энергияни тежаш миллий компанияси» АЖ қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналарни энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ (ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланилади) деб топганда хулосани расмийлаштиради ва уни шу куннинг ўзида тегишли инспекциянинг ҳудудий бўлимига кейинчалик ташкилотга бериш учун юборади. Хулоса компания ва инспекцияларнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари томонидан имзоланган ҳамда уларнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Хулоса 5 йил муддатга берилади. Унга асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинади.

 

Хулоса аксинча бўлса (технологиялар ва асбоб-ускуналар энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ эмас деб топилса – таҳр.), асослантирилган хат тайёрланади, у кейинчалик ташкилотга тақдим этиш учун тегишли инспекциянинг ҳудудий бўлимига юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум