Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш дастурини Лойиҳа офиси ишлаб чиқади

09.01.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2026 йилдаги "Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 08.10.2025 йилдаги ПФ-181-сон Фармонида халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган Дастур ишлаб чиқиш назарда тутилган.

 

Дастурни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлардан қисқартирилган ходимлар ҳисобидан 6 та штат бирлигидан иборат Лойиҳа офиси ташкил этилади.

 

Лойиҳа офиси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этилади, ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, инфратузилма ва сув ресурсларини бошқариш масалалари котибиятига ҳисобот беради.

 

Лойиҳа офисининг асосий вазифалари:

  • иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган дастур учун талаблар ва техник шартларни белгилаш, уни ишлаб чиқишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
  • халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг тавсияларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  • тегишли ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш;
  • иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини белгилаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова