Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилди

21.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 18.01.2022 йилдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-746-сон Қонун имзоланди. Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган. Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган.

 

Ҳужжат билан қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган:

биринчидан, Қонуннинг 5-моддаси янги қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин;

иккинчидан, Қонуннинг 6-моддаси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилди: “Бунда мазкур маълумот товарларнинг этикеткаларида, тамғаларида, техник ҳужжатида ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) айрим турлари учун қабул қилинган бошқа усулда истеъмолчиларга етказилиши мумкин»”. Мазкур маълумот деганда ишлаб чиқарувчи истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товарлар ҳақида шартли равишда тақдим этиладиган маълумот назарда тутилади;

учинчидан, Қонуннинг 10-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилган. Ушбу қисмга кўра, товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкин;

тўртинчидан, 17-моддасининг 4-қисми янги таҳрирда баён қилинди. Ушбу таҳрир қуйидагича, товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганлиги муносабати билан товар қайтарилган тақдирда, товар қайтарилгунига қадар шартнома бўйича истеъмолчи томонидан тўланган пул суммаси унга қайтариб берилади, шунингдек кредит олиш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатларнинг ҳамда кредит бўйича ҳисобланган фоизлар суммасининг ўрни қопланади. Олдинги таҳрирда, товар истеъмолчиларга кредитга сотилган бўлса, шартнома бекор қилинган тақдирда, пул суммаси товар қайтарилаётган пайтга қадар узилган кредит миқдорида қайтариб берилиши, шунингдек, кредит берганлик ҳақи тўланилиши белгиланганди.

бешинчидан,  Қонуннинг 18-моддаси қуйидаги қисмлар билан тўлдирилган. Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.

олтинчидан, Қонуннинг 21-моддаси шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик тақиқланиши тўғрисидаги қисм билан тўлдирилди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум