Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Агар норезидент билан контрактда ишга тушириш-созлаш хизматлари қиймати ёзилмаган бўлса, солиқ қандай ҳисоблаб чиқариладиҚурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар имтиёзлар олишдиСТИР бекор қилингандан кейин нима бўладиХодимда паспорт эмас, балки ID-карта бўлса, нима қилиш керакЎриндошлик ва ихтиёрий ШЖБПҲ - имтиёз бор!Агар фаолият бошланмаган бўлса, амортизация харажатларини чегириб ташлаш мумкинми

ИТСВ ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг вазифалари белгиланди

03.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 30.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 169-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги тўғрисидаги низом ва унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди, ушбу низом Агенликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ-ваколатлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.

 

Қарорга мувофиқ қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган таклифларни малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолаш (шу жумладан, муқобил сценарийлар ишлаб чиқиш) ишларини амалга ошириш;
  • давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа ташаббускорларига техник топшириқ ва техник-иқтисодий асосларни мукаммал ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
  • лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида лойиҳа харажатларини бошқариш тизимини жорий қилиш;
  • лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицасини шакллантириш, улар бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш тизимини жорий этиш;
  • инвестиция лойиҳасини амалга оширишда муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • лойиҳалар доирасида шаффоф ва холис тендер ҳамда бошқа харид жараёнларини ташкил этиш, шу жумладан харидлар бўйича мустақил эксперт ва профессионал компанияларни жалб қилиш;
  • лойиҳаларни амалга ошириш доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни кенг жалб қилиш мақсадида улар учун тегишли тренинг ва семинарлар ўтказилишини доимий асосда таъминлаб бориш;
  • лойиҳаларни бошқариш гуруҳлари ва лойиҳа ташаббускорларининг тегишли бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш.

 

Агентлик штатидаги бошқарув ходимлари сони 49 бирликни ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2021 йилдан кучга кирди.


 Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2021-06-18
  • USD:10581.03 (+0.00) сум
  • EUR:12645.39 (+0.00) сум
  • RUB:145.92 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2021, 15 июнь№ 24