Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жабрланувчи ва гувоҳларга процессуал ҳаракатларда қатнашганлик учун харажатлар қопланади

03.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2023 йилдаги «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.


Низом жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар фуқаролик, иқтисодий, жиноят, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда иштирок этишга жалб қилинганда, уларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

 

Низом процессуал мажбуриятларни хизмат топшириғи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган эксперт, мутахассис ва таржимонга ўз вазифаларини бажарганлик учун ҳақ тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ишни олиб бораётган масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан қуйидаги шахсларга ҳақ тўлаб берилади:

  •  жабрланувчилар ва ишга кўмаклашувчи шахсларга:
    • уларнинг доимий яшаш жойларидан ташқаридаги ҳудудларда ўтказиладиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш жойига келиб-кетиш харажатлари;
    • тураржой билан боғлиқ харажатлари (меҳмонхона ёки тураржой ижараси);
    • кундалик харажатлари;
  • экспертлар, таржимонлар, мутахассисларга;
  • доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакили, гувоҳлар ва холисларга ишда иштирок этишга уларни одатдаги машғулотидан қолдирилганлик (чалғитганлик) учун. 

 

Компенсация миқдорлари: 

  • транспорт харажатлари бўйича:
    • умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати;
    • «бизнес» (ҳаво йўллари транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифидан арзон бўлган барча турлари бўйича чипта қиймати ҳамда «бизнес» (ҳаво йўллари транспорти) ва «VIP» (темир йўл транспорти) тарифи бўйича чипта қийматининг 70% миқдорида, бошқа чипталар – тўлиқ;
    • транспортда йўловчиларни давлат томонидан мажбурий суғурталаш бўйича тўловлар;
    • йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тўловлар;
    • йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳар бир километрга БҲМнинг 0,1 % миқдорида;
    • тураржой билан боғлиқ харажатлар бўйича бир кунлик қоплаш (меҳмонхона ёки тураржой ижараси) миқдори БҲМнинг 1,5 бараваригача;
  • тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда кунига БҲМнинг 20% миқдорида;
  • кунлик ҳаражатлар учун – қуйидаги коэффициентларни инобатга олган ҳолда 0,35 БҲМгача:
    • овқатланиш учун (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилганда — 0,25 БҲМ гача;
    • бошқа харажатлари учун — 0,10 БҲМ.

 

Эксперт ва мутахассисларга соатига 0,1 БҲМ тўланади.

 

Таржимонларга тил ва таржима шаклидан келиб чиқиб 0,025 БҲМдан 0,25 БҲМгача (соатига ёки ёзма таржимада ўрнатилган белгилар сони учун) тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2023 йилдан кучга кирди.


 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум