Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Жиноят кодексида нима ўзгарди?

19.01.2017

29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун билан Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қандай жазо тайинланмайди?

 

Киритилган тузатишларга кўра, энди тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди. Бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно.

 

Жавобгарликдан ким озод этилади?

 

Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ алоҳида жиноятлар бўйича уларни биринчи марта содир этган шахслар, агар улар жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда келтирилган моддий зарарни қопласа, жиноий жавобгарликдан озод этилади.

 

Бундай жиноятлар қаторига қуйидагилар киради:

  • чет эл валютасининг қасддан яшириб қолиниши, шу жумладан ғаразгўйлик билан, шунингдек бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса (ЖКнинг 178-моддаси). Бунда жавобгарликдан озод этиш учун яшириб қолинган чет эл валютасини Ўзбекистоннинг ваколат берилган банклари ҳисобига ихтиёрий равишда ўтказиш жоиз;
  • сохта банкротлик (ЖКнинг 180-моддаси);
  • банкротликни яшириш (ЖКнинг 181-моддаси);
  • қасддан банкротликка олиб келиш (ЖКнинг 1811-моддаси);
  • ноқонуний тадбиркорлик фаолияти (ЖКнинг 188-моддаси). Бунда жавобгарликдан озод этиш учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш зарур;
  • савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (ЖКнинг 189-моддаси). Жавобгарликдан озод этиш учун савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этиш даркор;
  • фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш (ЖКнинг 190-моддаси). Жавобгарликдан озод этиш учун фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш оқибатларини бартараф этиш зарур.

 

Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади