Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиноятларни тергов қилиш янги даражага чиқади

04.05.2017


Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2898-сон “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 345-моддасига мувофиқ ички ишлар органлари аксарият жиноят турларини тергов қилишади. Шу билан бирга прокуратура ва миллий хавфсизлик органларида ҳам терговчилар фаолият юритади. Ҳар бир тергов органи ўз ваколатларига эга.

 

Қайси бўлинмалар дастлабки терговни ўтказади?

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тўғрисидаги Низом (Президентнинг 18.04.2017 йилдаги  ПҚ–2898-сон қарори  билан тасдиқланган) билан ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг тизими белгиланган.

 

Маълумот учун: Суриштирув жиноятни тергов қилишнинг соддалаштирилган ва бошланғич шакли бўлиб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар бўйича 10 сутка мобайнида терговчининг иштирокисиз ўтказилади. ЖПКга асосан, кўрсатиб ўтилган суриштирув бўлинмаларидан ташқари ИИВда бошқа бўлимлар ҳам фаолият юритади.

 

Ўрнатилишича, Тергов департаменти бевосита ички ишлар вазирига ҳисобот беради, унга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи бошчилик қилади. Бунда департамент бошлиғи вазир томонидан тайинланадиган 2 ўринбосарга эга бўлади.

 

Қуйи турувчи тергов бўлинмалари суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича юқори турувчи тергов бўлинмаларига ва Тергов департаментига, ички ишлар органларида хизматни ўташ масалалари бўйича эса  тегишли ички ишлар органлари бошлиғига бўйсунади ва ҳисобот беради.

 

Терговчилар ва суриштирувчиларнинг малакаси ва профессионализми

 

Терговчи сифатида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда Тергов департаменти, ҚР Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармалари терговчилари бўлиш мумкин.

 

Ўз навбатида суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ва суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари) олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлар билан жамланади.

 

Ишни сифатли тергов қилишга нима ёрдам беради?

 

Президент 2018 йилнинг 1 январига қадар ички ишлар органларида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этишни топширди. Бундан ташқари, Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видеоконференцалоқа тизими жорий этилади. 

 

Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунавий тергов қилиш ва фош этиш учун пул мукофоти берилади.

 

Жиноятни тергов қилишнинг эксперт-криминалистика таъминоти яхшиланади. Бунинг учун ИИВга ҳатто ташкилотларга эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида пуллик экспертиза, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини кўрсатишга рухсат берилди. Кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлар моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлимлари ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади. Жисмоний шахслар эксперт тадқиқотларининг буюртмачилари бўла олмайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16