Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш – жиноят эмас

15.01.2018

 

9.01.2018 йилдаги ЎРҚ–459-сон Қонун билан Жиноят кодексининг умумий қисмига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Иккала кодексга киритилган тузатишлар амалда бир-бирини такрорлаши сабабли уларни Жиноят кодекси мисолида кўриб чиқамиз.

 

Маълумот учун: жиноятга оид қонунчиликда ақли расо киши қилмишининг жиноятни истисно қилувчи 7 та ҳолати илгари назарда тутилган эди (ушбу асосларга кўра ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди, улар бўйича айблов ҳукми чиқарилмайди, судлаш ва жазога тортиш чоралари қўлланилмайди):

  • кам аҳамиятли қилмишлар;
  • зарурий мудофаа;
  • охирги зарурат;
  • ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш;
  • буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш;
  • касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик.

 

Бунда жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликка охирги зарурат тури сифатида қаралган (ЖКнинг 38-моддасига қаранг).

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, охирги зарурат нуқтаи назаридан ҳаракат ёки ҳаракатсизликни жиноий деб баҳолашда унинг чегарасидан четга чиқмаслик муҳим жиҳат ҳисобланади. Яъни келтирилган зарар олди олинган зарардан ошиб кетмаслиги керак. Шунингдек бошқа воситалар орқали хавфнинг олдини олиш мумкин бўлмаслиги керак. Фақат шундагина охирги зарурат ҳолатида содир этилган қилмиш жиноий деб топилмайди. Агар охирги зарурат чегарасидан четга чиқилган бўлса – у жазони енгиллаштирувчи ҳолатларда содир этилган жиноят деб топилади.  

 

Ушбу нормалар жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ҳолатларига ҳам татбиқ этилган.

 

Энди жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши жиноятни истисно қилувчи мустақил ҳолат деб топилди. Демак, энди уни қўллашнинг ўз қоидалари бор.

 

1-сон муҳим қоида. Агар мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, ушбу асосга кўра қилмиш жиноий деб топилмайди.

 

Шахс ўз ҳаракатларини бошқара олган ёки бошқара олмаганлиги қандай аниқланади, деган савол юзага келиши табиий. Айни пайтда ушбу масала юзасидан Олий суд тегишли тушунтириш бермаган.

 

Фикримизча, ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятининг йўқлигини ақли норасоликдаги бундай имкониятнинг йўқлиги билан адаштириб бўлмайди. Ақли норасо киши сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарздаги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларини бошқара олмайди. Жиноятга жисмоний ёки руҳий мажбурлашда ақлий фаолият бузилмаган бўлади, жиноят мажбуран содир этилган бўлса ҳам, онгли ҳаракат ҳисобланади.

 

Ушбу ҳолатда жисмоний ёки руҳий мажбурлаш (қўрқитиш) хусусияти, даражаси ва ҳолатлари муайян шароитдаги жой ва вақтда ҳаракатларни танлаш имконини қолдирмаслиги ҳақида сўз боради.

 

Энг оддий мисол: шахс бошқа фуқарони ўлдирмаса, унга шу заҳоти оғир тан жароҳати етказилиши билан пўписа қилинади. Эски қоидаларга кўра бундай қотиллик охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб топилган бўлар эди. Янги қоидаларда бунга ўз ҳаракатларини бошқариш имконини йўқотиш сифатида қаралмоқда. Энди уларни бошқа киши бошқармоқда.

 

Бунда «ўз саломатлигидан бировнинг ҳаёти қардлироқ» деган маънавий принцип ҳисобга олинмайди. Энди қонун  иродасизликни жазоламайди. 

 

Агар амалиётда «жисмоний мажбурлаш» атамаси (бунда тан жароҳати етказиш, қийнаш, уриш, оғриқ етказиш ва ҳ.к. тушунилади) талқинида муаммолар юзага келмаса, руҳий мажбурлашда буни аниқлаш мушкулроқ.

 

Фикримизча, руҳий мажбурлаш ана шу жисмоний кучни ишлатишда, бироқ жиноят содир этишга мажбурламоқчи бўлган шахсга нисбатан эмас, балки бошқа шахслар, шу жумладан яқин қариндошларига нисбатан ишлатишда ифодаланади.

 

Шу сабабли, масалан, моддий воситалар ўғирланганлигини яшириш мақсадида бошлиқ қўл остидаги ходим воситалар ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги қалбаки ҳужжатни имзоламаса, унга ишдан бўшатиш билан таҳдид қилса, бу руҳий мажбурлаш деб ҳисобланмаслиги керак. 

 

2-сон муҳим қоида. Шахс ўз ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаган бўлса, унинг қилмиши охирги зарурат тўғрисидаги қоидаларга кўра баҳоланади (юқорига қаранг). Шу тариқа, агар охирги зарурат чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, қилмиш жиноий деб топилмайди.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида 10.01.2018 йилда эълон қилинган, тузатишлар шу санадан бошлаб кучга кирган.

 

Мазкур ҳужжатларнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва улар билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-08
  • USD:12683.99 (+0.00) сум
  • EUR:13647.97 (+0.00) сум
  • RUB:139.24 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19