Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари ошди

06.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан 2017 йилнинг 1 январидан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 2017 йил учун 2016 йилда амалда бўлганларига нисбатан ўртача ҳисобда 16%га ошди. Солиқнинг янги ставкалари қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

  • базавий ставка (умумий майдони 200 кв.метргача бўлган) – 1,7% (илгари -1,5%);

 

  • шаҳарларда:

- умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлган – 2,1% (илгари - 1,8%);

- умумий майдони 500 кв.метрдан ошиқ бўлган – 2,9% (илгари - 2,5%);

 

  • бошқа аҳоли пунктларида: умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган – 2,1% (илгари - 1,8%).

 

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларнинг Республика ҳудудида жойлашган уй жойлари, квартиралари, дала ҳовли иморатлари, гаражлари ва бошқа иморатлари, жойлари, иншоотларига мол-мулк солиғи солинади. Ушбу объектларнинг “Ергеодезкадастр”  давлат қўмитаси маълумотларига кўра ушбу объектларнинг инвентаризация қиймати солиқ базаси ҳисобланади. У солиқ солиш мақсадлари учун кўчмас мулкнинг кадастр қийматини чиқаради ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги кадастр маълумотлар базасини шакллантиради. Ушбу база жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади.

 

Шундай ҳолатлар бўладики, қандайдир мол-мулк объектлари бўйича қиймати ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолларда мол-мулкнинг шартли қиймати солиқ солинадиган база учун қабул қилинади:

 

- Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида – 20 328 минг сўм.;

- бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 8 833 минг сўм.

 

Белгиланган тартибда ҳали рўйхатдан ўтказилмаган ва баҳоланмаган янги (янги қурилган) турар жойлар бўйича мол-мулк солиғи мол-мулк шартли қийматининг икки баробари миқдоридан келиб чиқиб ундирилади.

 

Солиқни тўлаш тартиби ўзгармади. 2016 йилдагидек у солиқ солиш объектининг инвентаризация қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда тўланади. Бироқ, 3 000 минг сўмдан кам бўлмаган инвентаризация қиймати қабул қилинади.

 

Мисол келтирамиз. Тошкент шаҳридаги бир хонали квартиранинг инвентаризация қиймати кадастр ҳужжатлари бўйича 2 500 минг сўмни ташкил этади, унинг умумий майдони – 28 кв.метр. Квартиранинг ушбу қиймати ва унинг майдонига мос солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғи қуйидагича бўлади: 2 500 х 1,7% = 42,5 минг сўм. Аммо 42,5 минг сўм эмас, балки 51 минг сўм тўлашга тўғри келади. Чунки 2 500 минг сўмга эмас, балки 3 000 минг сўмга солиқ солинади (3 000 х 1,7%).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

Ирина Ахметова
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум