Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жорий йилда 346 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади

09.02.2018

 

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ-3506-сон қарори билан 2018 йил учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастури тасдиқланди ва  уни рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Жорий йилда ҳаммаси бўлиб 346 790 та иш ўрни яратиш назарда тутилаётир, шу жумладан:

 

камида 168,2 минг – Президентнинг минтақаларга қилган ташрифларида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари, минтақалар, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш дастурлари, шунингдек тармоққа оид ривожланиш дастурлари доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида;

 

19,9 минг – фаолият кўрсатмаётган, хусусийлаштирилган корхоналар ва давлат мулки объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига;

 

46,6 минг – қишлоқ жойларда арзон уй-жой, кўп хонадонли уйлар, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳисобига;

 

10,6 минг – янги мактабгача и таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт  объектларини қуриш ва реконструкция қилиш натижасида ижтимоий инфратузилма муассасаларини фойдаланишга топшириш ҳисобига;

 

қарийб 110,3 минг – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга солиқ имтиёзлари бериш, текширишлар ўтказишга 2 йиллик мораторий жорий этиш натижасида ва ҳ.к.;

 

169,5 минг – мавсумий ва муваққат ишларга жалб этиш ҳисобига;

 

48,6 минг квоталанган иш ўринлари – таълим муассасалари битирувчилари, Қуроллии Кучларда хизматни ўтаган фуқаролар, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан бўшатилган шахслар, шунингдек аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун.

 

Ваколатли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларига дастурни бажариш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 8.02.2018 йилдан кучга кирган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Олег Заманов.

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-21
  • USD:12687.70 (+0.00) сум
  • EUR:13790.26 (+0.00) сум
  • RUB:140.03 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21