Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жойлаштириш хизматларини кўрсатиш ва хостеллар ташкил этиш тартиби тасдиқланди

11.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сон қарори билан қуйидаги низомлар тасдиқланган:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (2);
  • Турар жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом (3).

 

Низомга (1) мувофиқ меҳмонхона хизматларига, шу жумладан уларнинг ҳажми ва сифатига доир талаблар, қонун ҳужжатларида бошқа талаблар назарда тутилмаган бўлса, бажарувчи ва ташриф буюрувчининг (буюртмачининг) келишувига биноан белгиланади. Бунда номер (жой) нархи бажарувчи томонидан мустақил белгиланади.

 

Меҳмонхона хизматлари доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим.

 

Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланишнинг ички қоидалари ташриф буюрувчига маълум қилинади. Жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчининг келиш вақтидан бошлаб ва унинг кетишигача бўлган муддатда у банд қилган номерга (жойга) турар жой дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.

 

Жойлаштириш воситалари мажбурий равишда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан сертификатланади ва белгиланган тоифага мувофиқ бўлиши керак.

 

Меҳмонхона тўғрисидаги маълумотлар ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шунингдек расмий веб-сайтга (мавжуд бўлганда) жойлаштирилиши лозим.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар келтирилган:

  • меҳмонхона хизматларини тақдим этиш, шу жумладан номерларни брон қилиш, бепул тарздаги хизматларни кўрсатиш тартиби;
  • бажарувчи ва ташриф буюрувчининг жавобгарлиги.

 

Низом (2) хостеллар фаолиятини ташкил этиш ва хостел хизматларини тақдим этиш тартибини белгилайди.

 

Хостел эгалари фақат улар Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига (кейинги ўринларда – Реестр) киритилгандан сўнг меҳмонхона хизматлари ва вақтинча яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Низомда хостелларни Реестрга киритиш ва ундан чиқариш тартиби, шунингдек Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотлар базасини юритиш ва янгилаб бориш тартиби келтирилган.

 

Реестрга киритиш учун аризага ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена назорати бўйича ваколатланган назорат органларининг хулосалари нусхалари, шунингдек хостелларнинг стандартлаштиришга оид норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.

 

Янгидан ташкил этилган хостеллар учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин.

 

Ваколатли орган хостелларнинг Низом ва стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади. Мониторинг қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • жойлаштириш воситалари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш орқали;
  • хостелларга ташриф буюрувчиларни (туристларни) ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган шаклда анкеталаштириш йўли билан.

 

Низом (3) амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастурда ижарага бериладиган турар жойлар ва яшовчилар ҳисобини юритиш, шунингдек сертификатлаштириш ва Турар жойларни ижарага беришнинг ягона реестрини юритишнинг тартибини белгилайди.

 

Низомда белгиланишича, жисмоний ва юридик шахслар тасарруфида бўлган, туристларга 30 кунгача ижарага бериладиган турар жойлар солиқ солиш мақсадларида рўйхатдан ўтказилади, шунингдек туристлар турган жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилади. Улар турар жойлар Реестрга киритилгандан сўнг ижарага бериш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан соддалаштирилган тартибда сертификатлаш амалга оширилади ва Реестр юритилади. Марказга онлайн-режимда тақдим этилган аризалар ва илова қилинган ҳужжатлар бир кун ичида кўриб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижалари бўйича турар жой Реестрга киритилади ва бу ҳақда турар жой эгасига автоматик режимда QR-коддан фойдаланган ҳолда хабар юборилади.

 

Ижарага берилаётган турар жой «Туристик хизматлар, жойлаштириш воситалари ва умумий талаблар»га мувофиқ бўлиши лозим. Ижарага берувчи турар жойдаги санитария-гигиена ва ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар бўлади.

 

Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ҳар бир турар жой учун қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

  • жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) учун – БҲМнинг 50%и;
  • юридик шахслар учун – 1 БҲМ.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • турар жой эгасининг белгиланган талабларга риоя қилишини мониторинг қилиш тартиби;
  • турар жой эгалари Туризм хизматларини сертификатлаш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16