Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЖШДС бўйича ҳисобот шакллари ўзгарди

26.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг 4.3-банди 010-сатрининг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган» деган сўзлар чиқариб ташланди. Ушбу сатрда ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар кўрсатилади. Бироқ, Солиқ кодексининг 181-моддасида назарда тутилган даромадлардан ташқари, қуйидаги даромадларга ҳам 7,5%лик энг кам ставка бўйича солиқ солинади:

  • касаначиларнинг (24.05.2017 йилдаги ПҚ–2996-сон қарорнинг 3-банди);
  • Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича жисмоний шахслар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги (30.06.2017 йилдаги ПФ–5099-сон Фармоннинг 8-банди).

 

Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномада (I бўлим 5-банди) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар акс эттириладиган сатрга «2018 йил 1 апрелигача» сўзлари қўшимча қилинди. Шунингдек мазкур аниқлаштириш билан иловага қўшимча ҳаволалар киритилди. Жисмоний шахсларнинг бундай даромадларини солиқ солишдан озод қилиш бўйича имтиёз 2018 йил 1 апрелгача амал қилганлиги муносабати билан ушбу қўшимча киритилди.   

 

Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда ҳам дивидендлар бўйича имтиёзлар бекор қилингани акс эттирилди – II бўлими 12-бандининг «д» кичик банди «2018 йил 1 апрелигача» сўзлари билан тўлдирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

 Ирина Ахметова.

 

Қуйидаги НҲҲга ҳам қаранг:

Президентнинг 24.05.2017 йилдаги «Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2996-сон қарори

Президентнинг 30.06.2017 йилдаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5099-сон Фармони

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарори

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16