Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Журналист ва блогерлар Давлат туризм қўмитаси ҳисобидан саёҳат қиладилар

08.02.2018


Президентнинг 6.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.


 Ташкилий тузилма ва ходимлар сонидаги ўзгаришлар 

 

Давлат туризм қўмитаси, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг янгиланган ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

 

Бунда марказий аппарат бошқарув ходимларининг сони 107 нафаргача оширилди. Лекин бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади: 10.02.2018 йилдан – 79 бирликкача, 1.01.2019 йилдан эса – 107 бирликкача кўпайтирилади.

 

Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри Туризмни ривожлантириш департаментлари эса Қўмита ва ҳокимиятларнинг икки томонлама бўйсунувига ўтишди. 

 

Давлат туризм қўмитаси учун хизмат автотранспортининг алоҳида лимити белгиланди. Қўмитага 5 та шахсан бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаганда), 1 та махсус (йўлсиз йўлларда юра оладиган), 2 та навбатчи автомобиль ва 1 та микроавтобус ажратилди. Бинобарин, мазкур автомобилларга йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.

 

Бундан ташқари, Қўмита ўзининг кўчмас мулкидан фойдаланиш учун идоравий мансуб ташкилотларига ижара тўловлари учун ноль қиймат белгилаш, Давлат туризм қўмитаси раиси эса – марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини моддий рағбатлантиришнинг қўшимча дастакларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга бўлди. 

 

Мамлакат туристик салоҳиятининг рекламасини молиялаштириш   

 

Қўмитага журналистлар, блогерлар ва суратга олиш гуруҳларини хорижга ва Ўзбекистон ҳудудларига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақидаги репортажлар, видеороликлар тайёрлаш, Қўмита делегациялари ва туризм компаниялари иштирок этадиган кўргазма, музокара ва бошқа шундай тадбирларни ёритиш учун юбориш ҳуқуқи берилди.   

 

Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш мақсадида Давлат туризм қўмитасига Ўзбекистонни бошқа усулларда, шу жумладан ўз интернет-порталларини очиш, хорижий ОАВ билан шартномалар тузиш ва ўз ОАВини таъсис этиш ва молиялаштириш бўйича кенг ҳуқуқлар берилди.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 7.02.2018 йилдан кучга кирган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

  

Самир Латипов. 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-21
  • USD:12687.70 (+0.00) сум
  • EUR:13790.26 (+0.00) сум
  • RUB:140.03 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21