Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кам таъминланган фуқароларнинг яшаш шароитлари яхшиланади

08.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 6.12.2021 йилдаги «Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 737-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 5.03.2021 йилдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 млрд сўмдан;
  • ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 млрд сўмдан маблағ ажратилиши назарда тутилган.

 

Шу билан бирга, Президентнинг 11.03.2021 йилдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармонида қуйидагилар назарда тутилган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 1 000 та квартира сотиб олиниши;
  • Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан ойлик ижара тўловининг 50%и миқдорида, бироқ 2,5 БҲМдан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби жорий қилинади.

 

Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилади:

  • туман (шаҳар)ларда ташкил этиладиган уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссиялари томонидан уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш тартиби;
  • уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15%и миқдорида бошланғич бадални тўлаб бериш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ижтимоий уй-жойларни сотиб олиш.

 

Уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади. Уйга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунига қадар) хотин-қизларнинг уй-жойга муҳтожлик даражасини ўрганиб чиқади. Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингандан кейин кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

 

Бунда:

  • уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15%и миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
  • комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида туман (шаҳар) ҳокимияти томонидан ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан уй-жой ижара шартномаси (кўпи билан 5 йил муддатга) тузилади;
  • ижара шартномаси тузилгандан сўнг 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади;
  • далолатнома тузилгандан сўнг 5 кун ичида уй-жойга муҳтож Хотин-қизлар ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.

 

Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

 

Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини уй-жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб 1 кв.метри учун:

  • Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2%и;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – БҲМнинг 1%и миқдорида белгиланади.

 

Низомга мувофиқ ваколатли давлат органлари томонидан ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.

 

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар аниқланиши, ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал тўлаб берилиши ва фоиз тўловларининг бир қисми қоплаб берилиши, ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилиши устидан «Халқпарвар» комиссиялари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

 

Шунингдек ҳужжат билан Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

 

«Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда ижара компенсацияси тўланадиган муҳтож фуқаролар рўйхатини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали шакллантирилади.

 

Ижара компенсацияси уни тўлаш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой давомида ижара тўловининг 50%и миқдорида, бироқ БҲМнинг 2,5 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади.

 

Ижара компенсацияси бўйича харажатлар Тошкент шаҳар туманлари бюджетлари, зарур ҳолларда эса Тошкент шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Шунингдек Низомда ижара компенсациясининг ўз вақтида ва манзилли тўланиши бўйича масъул ташкилотларнинг масъулияти ва жавобгарлиги ҳамда компенсация тўланишини тўхтатиш тартиби белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.12.2021 йилдан кучга кирди.

 
 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19