Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Картошка импорти ҚҚСдан озод этилди

21.02.2018


Президентнинг 20.02.2018 йилдаги ПФ–5354-сон Фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати тўлдирилди.

 

Рўйхатга барра ва совутилган картошка (ТИФ ТН бўйича коди - 0701) киритилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатга импорт божхона божи ноль даражали ставка бўйича тўланадиган ва акциз солиғи тўланмайдиган 8 та позиция киритилган эди. Бошқа позицияларга нисбатан бўлгани каби картошкага нисбатан сўз ҚҚСдан озод этиш ҳақида бормоқда.

 

Шу ўринда Давлат божхона қўмитасига олиб кирилаётган картошкани белгиланган тартибда ўз вақтида ва тўсқинликларсиз божхона расмийлаштирувидан ўтказиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 20.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов. 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19