Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Касаначи аёлларга субсидия миқдори оширилди

23.09.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.09.2022 йилдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-376-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 октябрдан бошлаб касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Чора касаначиликни ривожлантириш орқали оила бюджети даромадларини ошириш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар сонини қисқартириш, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган.

 

Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳар йили бир маротаба ҳар бирининг қиймати 50 млн сўм бўлган лойиҳалар танлови ўтказилади.

 

Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этилади.

 

"Аёллар дафтари"га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50% миқдорда ундирилади.

 

70 фоизи "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.

 

Ҳужжат билан Касаначиликни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига ҳудудларда касаначилик орқали янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари ўртасида "Энг намунали тадбиркор" кўрик-танловини ўтказиш топширилди.

 

Белгиланишича:

  • хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан барпо этилади;
  • марказлар бинолари маҳалла фуқаролари йиғини томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилади;
  • хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш фаолияти ташкил этилган марказларда битта йўналиш бўйича жалб қилинган ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлашга рухсат берилади.

 

Марказларда битта лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 3 млн сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади. Грант тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик ва турли ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун зарур бўладиган дастгоҳ, ускуна ва жиҳозлар харид қилишга йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.09.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16