Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қайси давлатлар резидентлари капитал бозоридаги «тартибга солиш қумдони»га киришлари мумкин

31.01.2024

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи қабул қилинди (29.01.2024 й. АВ рўйхат рақами 3493-сон).

 

Низом:

  • капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш;
  • режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш;
  • махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда махсус режим иштирокчилари реестрини юритиш тартибини белгилайди.

 

Тан олинган 38 та хорижий юрисдикциядан бирида рўйхатдан ўтган чет эл юридик шахси аризачи бўлиши мумкин.

 

Аризачи ҳужжатларни (таъсис ҳужжатлари, анкеталар, лицензиялар). Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига топширади. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилинганда у ҳақида маълумотлар реестрга киритилади.

 

Махсус режим доирасида: 

  • чет эллик инвестиция воситачилари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга ошириши ва депо ҳисобварағини очиши мумкин;
  • чет эллик номинал сақловчилар қимматли қоғозлар бўйича ҳисобварақлар очиши ва Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини тўғридан-тўғри ёки агент орқали амалга ошириши мумкин;
  • чет эллик номинал сақловчилар, жумладан кастодиан банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хорижий ва миллий валютада ҳисобварақлар очишга, шунингдек Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ва “ЎзРВБ” АЖ депозитарий тизимида депо ҳисобварақлари очишга рухсат берилади;
  • уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат берилади;
  • корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ва муомаласи ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда облигацияларнинг қийматини чет эл валютасида белгилаш ва мазкур валютада тўлашга рухсат берилади;
  • чет эллик номинал сақловчилар ўзларининг Ўзбекистон Республикасида очилган ҳисобварақларидаги ҳисобга олинган қимматли қоғозлар ёки пул маблағларининг бенефициар мулкдори ҳисобланмайди;
  • қимматли қоғозларнинг хорижий номинал ҳисобварағидан (ёки хорижий номинал ҳисобварағига) бенефициар мулкдор ўзгармаган ҳолда “қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш” (Free of Payment transfer of securities) орқали ўтказилиши ушбу қимматли қоғозларни реализация қилиш (сотиш) ҳисобланмайди ва томонларнинг ҳеч бири, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи учун солиқ мажбуриятини келтириб чиқармайди;
  • чет эллик номинал сақловчилар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини алоҳида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан, филиал ёки янги юридик шахс ташкил этмасдан ёхуд маҳаллий юридик шахснинг устав капиталида иштирок этмасдан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширади;
  • чет эллик инвестиция воситачиларининг ходимларига тан олинган хорижий юрисдикцияларда берилган қимматли қоғозлар билан ишлаш имконини берувчи малака сертификатлари мазкур ходимларга Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ алоҳида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум