Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кейинги йилдан бошлаб “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади

31.05.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.05.2022 йилдаги «Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-263-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг устувор вазифалари этиб белгиланди:

  • замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва инсон омилини бартараф этиш орқали адвокатура институтининг давлат органлари ва бошқа тузилмалардан мустақиллигини ошириш;
  • адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш мақсадида адвокатура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини самарали йўлга қўйиш;
  • адвокатлар томонидан махсус ахборот дастури орқали жисмоний ва юридик шахсларга онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш;
  • адвокатура фаолияти учун зарур ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларни шакллантириш.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш, талабгор томонидан малака имтиҳонини топширишининг амалдаги тартиби сақланган ҳолда, “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади ва расмийлаштириб борилади.
  • адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “ягона дарча” тамойили асосида фақат электрон тарзда амалга оширилади.

 

2023 йил 1 январдан фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади. Ушбу ахборот тизими доирасида:

  • адвокатлар электрон реестри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилади;
  • адвокатнинг шахсий электрон кабинети орқали жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн мулоқот қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишонч билдирувчи шахс хоҳишига асосан масофадан туриб юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида онлайн битимлар (шартномалар) тузиш ва онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади;
  • адвокатура, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади (бундан қонун билан муҳофаза қилинадиган сирни ташкил этувчи ахборотлар мустасно);
  • терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ёки суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида адвокатга электрон хабар бериш имконияти яратилади;
  • адвокатнинг ўз аризасига кўра адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш электрон тарзда адвокат томонидан хабарнома бериш шаклида амалга оширилади.

 

Адлия вазирлиги “Юридик ёрдам” ахборот тизимининг бошқа ахборот-коммуникация тизимлари билан интеграция қилиниши, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши ҳамда адвокатлик сири ошкор этилмаслигини таъминлаш учун масъул давлат бошқаруви органи этиб белгиланди.

 

2023 йил 1 февралдан бошлаб:

  • адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери” берилади;
  • ушбу ордер ҳақидаги маълумотни “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади;
  • адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан, унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз, электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланади;
  • адвокатларнинг онлайн малака оширишини ташкил этиш ва малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади;
  • адвокатлик тузилмаларидан статистик маълумотларни анъанавий шаклда йиғиш бекор қилиниб, статистик маълумотлар автоматик равишда умумлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16