Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади ЖШДС солиш объекти ва унинг солиқ базасини қандай аниқлаш мумкинБухгалтер талабномани қандай тайёрлаши лозим

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади

29.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 22.01.2025 йилдаги «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-17-сон Қарор имзоланди.

 

Келгуси ўқув йилидан ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриатга қабул бошланади. Ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этади.

 

Математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологияларидан халқаро, минтақавий ва республика олимпиада совриндорлари дастлабки танловдан ўтгандан сўнг якуний якка тартибдаги суҳбатсиз ўқишга қабул қилинади.

 

Ўз навбатида, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига қабул бошланади. Ўқиш муддати бир йилни ташкил этади. Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган халқаро нуфузли
IT-сертификатларга эга бўлган номзодлар «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан имтиҳонлардан озод этилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17