Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Ким турар жойни имтиёзли ижарага олиши мумкин

28.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2019 йилдаги 170-сон қарори билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди.

               

Турар жой давлат уй-жой фонди: муниципал, идоравий ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан берилади.

 

Бундай шахсларни ҳисобга олиш, турар жой майдонини олиш учун навбатни белгилаш, уни тақсимлаш ва ижарага беришни маҳаллий ҳокимликлар ва идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилотлар амалга оширади.

 

Қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб ҳисобланади:

  • турар жой майдонига эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлалар)да яшовчи фуқаролар;
  • ҳар бир оила аъзоси 16 кв. метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун – 23 кв. метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;
  • ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар (бундан мавсумий ва вақтинчалик ходимлар, шунингдек ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар мустасно);
  • қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар;
  • алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган айрим сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар;
  • уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида 3 йил яшаётган ва рўйхатда турган фуқаролар.

 

Дала шароитларида камида 20 йил ишлаган ва шу туфайли доимий яшаш жойига эга бўлмаган геология-қидирув ташкилотлари ва топография-геодезия хизматлари ходимлари, тегишли аҳоли пунктида доимий яшашидан қатъи назар, уни олишлари мумкин.

 

Ҳисобга қўйилиш ва турар жой олиш учун навбатга туриш учун тегишли ҳокимликка (идоравий уй-жой олиш учун эса – иш жойи бўйича) ариза тақдим этиш зарур, у ерда ҳужжатлар ва ариза берувчининг яшаш шароитлари ўрганилади. Турар жой майдони ажратиш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин шахсга ордер берилади, у фуқаро ва балансида уй-жой бўлган ташкилот ўртасида ижара шартномаси тузишга асос бўлади. 

 

Ижара шартномаси кўпи билан 5 йилга тузилади. Ижара ҳақи турар жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб 1 кв. метр учун Тошкентда бир йилга ЭКИҲнинг 2%и ва бошқа вилоятларда ЭКИҲнинг 1%и миқдорида белгиланади. Бу миқдор календарь йилда ўзгармай қолади.

 

2020 йил 1 январгача ҳокимликларга уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар бўйича эектрон маълумотлар базасини шакллантириб, уни ўз веб-сайтларига жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш, шунингдек зарур ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олиш тартибини йўлга қўйиш вазифаси топширилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.