Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

Кимлар давлат божини тўлашдан озод этилади

06.09.2021

Рус тилида ўқиш

25.08.2021 йилдаги ЎРҚ-711-сон Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Биринчидан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва уларнинг жойлардаги органлари фуқаролик ишлари бўйича судларда, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича ишларни кўриб чиқишда давлат божини тўлашдан озод этилади. 

 

Иккинчидан, иқтисодий судларда қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод этилиши тўғрисидаги қўшимча киритилди:

  • давлат органлари – ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан; 
  • Ҳисоб палатаси – республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан.

 

Шунингдек Ҳисоб палатаси маъмурий судларга берилган Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар (шикоятлар) юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилади. 

 

Учинчидан, Ўзбекистон ва чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар:

  • нотариал ҳаракатларни амалга оширишда – уларга ҳужжатларнинг дубликатлари, кўчирма нусхалари, нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестридан кўчирмалар берилганлиги учун;
  • фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этишда – уларга гувоҳномалар берганлик учун; 
  • миграция ва фуқароликни расмийлаштириш  соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва беришда – йўқолган ёки яроқсиз ҳолган келган ҳужжатлар ўрнига қуйидагилар берилганлиги учун:
    • Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID-картаси (биометрик паспорти);
    • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (яшаш учун рухсатномаси);
    • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати;
    • республика ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет давлат фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
    • миграция ва фуқароликни расмийлаштириш  соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва беришда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжат берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

 

Шунингдек ушбу шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган, яроқсиз ҳолга келган, муайян фактни тасдиқлайдиган ҳужжатларини тиклаш чоғида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, дубликатлари ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотномалар талаб қилиб олинганда консуллик йиғимларини тўлашдан озод этилади. 

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.