Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маркировкаланган товарларнинг ЭҲФни шакллантиришда маркировка коди акс этмаса Иссиқхона хўжаликлари ПФ-181 Фармон бўйича қандай имтиёзларга эга бўлади 2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради 2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради

Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

14.10.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2025 йилдаги 637-сон қарори билан Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхати ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг (03.09.1993-й. 938-XII-сон) 9-моддасига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тасдиқланган рўйхатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

  • ёшидан қатъи назар;
  • умумий белгиланган ёшни 10 йилга камайтириш билан;
  • умумий белгиланган ёшни 5 йилга камайтириш билан.

 

Уруш ногиронлари, болаликдан ногирон болаларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

 

Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга:

  • кончилик саноатининг етакчи касблари ходимлари, башарти улар ушбу ишларда камида 20 йил банд бўлган бўлсалар;
  • кўмир, руда ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича бевосита ер ости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби), шахта ва рудниклар қурилишида тўлиқ иш куни билан банд бўлган ходимлар, агар улар ушбу ишларда камида 25 йил банд бўлган бўлса;
  • учувчилар ва учувчи-синов таркиби ходимлари, улар ишлаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ушбу лавозимларда эркакларда камида 25 йил ва аёлларда камида 20 йил ишлаган бўлса;
  • камида 20 йил, 25 йил, 30 йил ижодий иш стажига эга бўлган театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари;
  • камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган спортчиларнинг алоҳида тоифалари.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун ҳужжатларни тақдим этишга доир ягона талабларни белгиловчи Низом тасдиқланди.

 

Корхоналарнинг рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфи бўйича жиҳозланганлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-10-15
  • USD:12185.11 (+0.00) сум
  • EUR:14081.11 (+0.00) сум
  • RUB:152.58 (+0.00) сум