Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кимлар «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланади

15.09.2023

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2023 йилдаги 467-сон Қарори билан «Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Кўкрак нишони билан сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 15 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикас Фанлар  академиясига тақдим этилади Бунда номзодларни танлашда қуйидагилар инобатга олинади:

  • сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этганлиги;
  • сейсмология, иншоотларнинг сеймик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшганлиги;
  • сейсмик хавфсизлик соҳасида замонавий ахборот технологиялари ва инновацион технологияларни кенг жорий этишда иштирок этганлиги;
  • кучли зилзилалар оқибатини бартараф этишда иштирок этганлиги;
  • бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини тадқиқ қилиш, уларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш ҳамда тегишли хулосалар беришда иштирок этганлиги;
  • сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этганлиги;
  • сув омборлари тўғоналари, эксплуатация қилинаётган нефть ва газ конлари ҳудудларида сейсмикликнинг намоён бўлишини мунтазам баҳолаб бориш ва бошқалар.

 

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 13 октябрь – Табиий офатлар хатарини камайтириш халқаро куни арафасида Фанлар академияси президенти (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.09.2023 йилдан кучга кирди.

  

Лола Абдуазимова.


 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум