Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кимларнинг хизмат сафари Президент билан келишилади

04.07.2017


Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПФ-5086-сон фармони билан  хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши махсус келишувни талаб этадиган мансабдор шахслар рўйхатига  ( 2142-сон ПҚга 1-3-иловалар) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


Эндиликда Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг хизмат сафари ҳам Президент билан келишилади.

 

Бундан ташқари,   Судьялар олий кенгаши судьялари, Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази раҳбарларининг хизмат сафарларини Президент девони тегишли хизматлари билан келишиш жорий қилинди.

 

Рўйхатдан Ташқи сиёсий тадқиқотлар бўйича Мувофиқлаштириш-таҳлил марказининг директори ва директор ўринбосари, давлат олий таълим муассасаларининг (ОТМ)  проректорлари, МХХ ОТМ раҳбарлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори ўринбосари, Конституциявий суд, Олий суд, ДСҚ масъул ходимлари чиқариб ташланди.

 

Президентнинг истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармасининг Ижрочи директорининг хизмат сафари давлат раҳбари билан эмас, балки Президент девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати билан келишилади.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

 

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум