Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Коллежларда – касбий тайёргарлик марказлари, корхоналарда эса – ОТМ филиаллари

05.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 31 июлдаги қарори билан қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.

 

Бир қатор касб-ҳунар коллежлари ОТМга бириктирилди. Уларда иш берувчиларнинг буюртмалари асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан кўрсатилган йўналишлар бўйича ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари ташкил этилади. Кадрлар тайёрлаш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида амалга оширилади.

 

Коллежларга бириктирилган ОТМ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналари билан биргаликда уларга методик ёрдам кўрсатади ҳамда коллежлар ўқувчилари ўртасида келгуси фаолиятини давом эттириш юзасидан касбга йўналтириш ишларини тизимли равишда олиб боради.

 

Кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан манфаатдор иш берувчилар билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар белгиланган йўналишлар бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш орқали шакллантирилади.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналарида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг соҳага оид тегишли кафедралари филиаллари ташкил этилади. Талабалар дарс машғулотлари ҳамда амалиёт ўтказиш учун у ерда аудиториялар ташкил этилади.

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналарида камида 5 йил ишлаган фуқаролар мазкур йўналишлар бўйича ОТМга сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб етакчи хорижий ОТМ билан биргаликда икки томонлама диплом бериладиган қўшма дастурлар асосида ушбу йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

2019 йил 1 сентябрдан мазкур йўналишлар бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан:

  • магистр, докторант, профессор-ўқитувчи, илмий ходим ва соҳа муҳандис техник ходимлари етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқиш ва малака ошириш учун юборилади;
  • икки томонлама диплом бериладиган қўшма дастур асосида таҳсил олаётган иқтидорли бакалавр талабаларнинг хорижий ОТМдаги ўқиш тўлов контракти тўлаб берилади.

 

Олег Заманов.