Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Коммунал хизматлар учун ҳақни ушлаб қолишга шахсий ҳисобварақ зарур

18.04.2017

 

МБ Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарори (рўйхат рақами 1031-1, 2017 йил 13 апрель) билан Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Эндиликда коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисидаги аризада ходим ўз шахсий ҳисобварағини ҳам кўрсатиши керак.


Маълумот учун: аризада коммунал хизматларнинг қиймати ва тури, коммунал ташкилотларининг реквизитлари ҳамда ушлаб қолиш амалга оширилиши лозим бўлган давр ҳам кўрсатилади.


Айтилишича, иш ҳақидан ушлаб қолишда ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу тузатиш билан ҳужжат Меҳнат кодексининг  164-моддасига мувофиқлаштирилди.

 

Ҳужжат бошқа ўзгартиришларни ҳам сақлайди.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 

 экспертимиз.

 

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум