Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПФ-153-сон Фармонга асосан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ЭҲФ қандай расмийлаштирилади ПФ-100-сон Фармон кичик корхоналарнинг солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради

Коммунал хизматлар учун қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани қандай олиш мумкин

17.04.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2026 йилдаги 171-сон қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (20.11.2023 й. 612-сон ВМҚ билан тасдиқланган ).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.09.2025 йилдаги ПҚ-286-сон қарори билан ЯИДХП (my.gov.uz) орқали коммунал хизматлар учун қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини жорий этиш назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан коммунал хизматлар учун қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш паспорти тасдиқланди. Ушбу давлат хизмати бепул кўрсатилади.

 

Анкетада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

жисмоний шахслар учун:

  • фамилияси, исми ва отасининг исми;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари;
  • маълумотнома тили (ўзбек/рус);
  • электрон манзил (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
  • кадастр рақами;

 

юридик шахслар учун:

  • тўлиқ номи;
  • телефон рақами;
  • СТИР;
  • кадастр рақами;
  • абонент ҳисоби (мавжуд бўлса).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова