Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Коммунал қарзлар барча прописка қилинганлардан ундирилади

19.02.2018

 

Президентнинг 15.02.2018 йилдаги ПФ-5343-сон “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

 

Ҳужжат турар жой объекти манзили бўйича прописка қилинган вояга етган жисмоний шахсларнинг энергия ресурслари (электр энергияси ва газ) ва кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўлов бўйича солидар жавобгарлигини жорий этди. Мазкур механизм 2018 йил 1 мартдан эътиборан амал қилишни бошлайди.

 

Маълумот учун: Солидар жавобгарлик шуни англатадики, унга кўра кредитор мажбуриятларнинг ижро этилишини барча қарздорлардан биргаликда ёки улардан исталганидан, бунда ҳам тўлиқ, ҳам қарзнинг бир қисмини ижро этилишини талаб этишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг бирига нисбатан тўлиқ ижрога эришилмаган ҳолда, кредитор тўлиқ ижро этилмаганни бошқалардан талаб қилишга ҳақли.

 

Мажбурий ижро бюроси истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари юзасидан қарздорликни истеъмолчилар-солидар қарздорларнинг пластик карталарининг банк ҳисобварақларидан ҳар ойда сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқаришга ҳақли. Ҳисобдан чиқаришнинг максимал суммаси бунда ЭКИҲнинг 2 баравари (шарҳ эълон қилинган санада – 344 480 сўм) миқдорида тасдиқланган.

 

Бундан ташқари, 1.05.2018 йилдан бошлаб барча қарздорлар, шу жумладан етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари юзасидан қарздорлар, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар умумфойдаланишдаги маълумотлар базасига киритилади. Унга киритилган қарздорлар (жисмоний ва юридик шахслар) қуйидаги ҳуқуқлардан маҳрум бўлади:

 

а) йирик битимлар тузиш (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 83-моддаси, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига қаралсин);

 

б) айрим хизмат турларини олиш:

  • молиявий-кредит хизматлари;
  • халқаро йўловчи ташиш хизматлари;
  • давлат хизматлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум