Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кон-металлургия саноатини ривожлантириш Лойиҳа офиси ташкил этилди

09.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 4.08.2021 йилдаги “Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 498-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офиси (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этилади.

 

Лойиҳа офисини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа офисининг асосий вазифалари:

  • хорижий консультантлар билан биргаликда мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология қидирув ишларини кенгайтириш, геологик хизматлар бозорини ривожлантириш ва мисни қайта ишлаш соҳасида кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган стратегик йўналишларни белгилаш ва устувор лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • инвестиция шартномаларини тайёрлаш, инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
  • 2022-2026 йилларга мўлжалланган мис ҳамда бошқа рангли ва нодир металлар учун геология-қидирув ишларининг мақсадли дастурини ишлаб чиқиш;
  • 2022-2026 йилларга мўлжалланган мис ва нодир металлар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш занжирини яратиш дастурини ишлаб чиқиш;
  • хорижий компаниялар билан кон-металлургия корхоналарининг таъмирлаш заводлари негизида кон-металлургия техникалари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш ва бошқалар.

 

Шунингдек, нуфузли инжиниринг, молиявий ва юридик маслаҳатчилар ҳамда халқаро стандартлар асосида фойдали қазилмалар захираларини баҳоловчи мутахассислар иштирокида Консорциум тузиш тўғрисидаги Таклиф қабул қилинди.

 

Лойиҳа офиси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари  бошчилигида фаолиятини олиб боради.

 

Лойиҳа офиси штати маҳаллий ва хорижий мутахассислар, шу жумладан Консорциум  иштирокчилари вакилларидан таркиб топган 18 бирликдан иборат.

 

Шунингдек қуйидагилар тасдиқланди:

  • Лойиҳа офиси тузилмаси;
  • Лойиҳа офиси бошқарув қўмитаси таркиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум