Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кон ажратиш далолатномаларини бериш тартиби янгиланди

10.12.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 4.12.2018 йилдаги 983-сон қарори билан ер қаъридан фойдаланиш ва уни геологик ўрганиш соҳасида бошқарув ва назоратни янада такомиллаштириш назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 1.03.2018 йилдаги ПҚ–3578-сон қарори билан геология соҳасини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари назарда тутилган. Хусусан, ер қаъридан фойдаланиш устидан назорат қилиш вазифалари «Саноатгеоконтехназорат»дан Давлат геология қўмитасига топширилган. Ушбу идора ҳузурида Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари ташкил этилган.   

 

Қабул қилинган ҳужжат билан бу соҳадаги ишлар давом эттирилган. Хусусан, Давлат геология қўмитасига ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчиларнинг кон-геология ишлари соҳасидаги фаолияти устидан назоратни кучайтириш вазифаси топширилди. Олдин берилган кон ажратиш далолатномалари 2018 йил охиригача танқидий кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янгилари – конга ишлов бериш ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун берилади.    

 

Шу муносабат билан қуйидаги ҳужжатларнинг янги таҳрири ишлаб чиқилди ва тасдиқланди:

  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш (олдинги таҳририга қаранг), шунингдек уларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси бериш тартиби (олдинги таҳририга қаранг) тўғрисидаги низомлар;
  • ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (олдинги таҳририга қаранг);
  • Фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари (олдинги таҳририга қаранг).

 

Шунингдек ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум