Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кореялик шериклар энергия ресурсларини ҳисобга олиш тизимини жорий қилишда кўмаклашадилар

09.07.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 3.07.2018 йилдаги «Корея Республикаси билан битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3831-сон қарори имзоланди.

 

Корея фонд бозори иштирокчилари ассоциацияси (KOSDAQ), Корея халқаро савдо ассоциацияси (ЮТА), Миллий деҳқончилик техникасини яхшилаш кооперативлари федерацияси (Nonghvup), Корея блокчейн-тадбиркорлар ассоциацияси ва Корея йирик компаниялари билан музокараларда бир қатор битимлар тузишга эришилди. Уларни амалга оширишда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги кўмаклашади.

 

Қуйидагилар амалга оширилади: 

  • 2018 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида Корея фонд бозори иштирокчилари ассоциацияси (KOSDAQ) билан қўшма бизнес-форум ўтказилади;
  • Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Корея халқаро савдо ассоциацияси (KITA) ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги битим имзоланади;
  • Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кўмаклашиш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун Миллий деҳқончилик техникасини яхшилаш кооперативлари федерацияси (Nonghvup) раҳбари ташриф буюради;
  • Корея компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва соғлиқни сақлаш тизимидаги айрим объектларни модернизация қилиш, Тошкент вилоятида болалар кўнгилочар истироҳат боғларини, Тошкентда тижорат ва турар жой кўчмас мулк объектларини қуриш лойиҳаларини, энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш, ҳисобга олиш ускуналари ва уларнинг концентраторларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ташкил қилиш бўйича илк лойиҳалар амалга оширилади;
  • Корея томонидан Ўзбекистонда блокчейн технологияларини жорий қилишга техник кўмак кўрсатилиши назарда тутилган Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Корея блокчейн-тадбиркорлар ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим амалга оширилади.

 

Қарор доирасида 2021 йил 1 июлга қадар амал қиладиган бир қатор имтиёзлар тақдим этилди, шу жумладан: 

  • бош пудрат, пудрат ва субпудрат ташкилотлари – бажариладиган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмига қараб барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан;
  • буюртмачи, бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар ва субпудрат ташкилотлари томонидан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва ускуналар қўшилган қиймат солиғидан;
  • буюртмачи, бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва ускуналар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.

 

Хорижий шерикларга кириш визаларини расмийлаштиришда ва Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини тасдиқлашда кўмак берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19