Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Корпоратив бошқарувчиларга аттестат берилади

08.02.2016

Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қўшма қарори (АВ томонидан 28.01.2016 йилдаги 2755-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Тасдиқланган Низомга мувофиқ корпоратив бошқарувчи малака аттестати Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.

 

Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари сифатида тайинланадиган шахслар малака аттестатини олиши шарт.

 

Қуйидагилар бундан мустасно:

 

Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ушбу лавозимларга тайинланадиган шахслар;

 

маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ташқари давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;

 

кузатув кенгаши таркибига киритиш учун малака аттестатига эга номзодлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) ҳисобланган давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари — белгиланган талабларга мувофиқ бўлган номзодлар тасдиқлангунга қадар муддатда. Бунда ушбу раҳбарлар мазкур муддат мобайнида ўзининг ўрнига ёки қўшимча равишда ўзининг ходимларини кузатув кенгаши таркибига номзод сифатида тайинлаш ҳуқуқига эга. Қоидалар Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига ҳам унинг таркибий бўлинмаларининг юритишига берилган хўжалик жамиятлари бўйича татбиқ этилади.

 

Малака аттестатини олиш учун фақат Марказнинг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатига эга бўлган шахслар даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ариза ушбу ўқув курслари якунланган кундан бошлаб бир йил мобайнида, бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда берилиши мумкин.

 

Аттестатни бериш суҳбат натижалари асосида амалга оширилади, суҳбат ўтказишнинг давомийлиги 15 дақиқадан ошмаслиги керак.

 

Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган шахс корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курслари тугаган кундан бир йил мобайнида умумий тартибда 3 мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин.

 

Суҳбатдан ўтган шахс комиссиянинг малака аттестатини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 3 ой муддатда Марказга ЭКИҲнинг 1/2 қисми миқдорида қиймат тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Марказ томонидан 3 кун муддатда малака аттестати расмийлаштирилади ва берилади. Агар аризачи томонидан 3 ой муддатда тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилмаса, комиссия қарорининг ушбу аризачига малака аттестатини бериш бўйича қисми ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 1.02.2016 йилдаги 4-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16