Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кредит ташкилотларида ким раҳбарлик қилиши ва бош бухгалтер бўлиб ишлаши мумкин

03.04.2018

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (30.03.2018 йилда 2989-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талаблари тасдиқланди. 

 

Кўрсатилган лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар қўйилаётган талабларга жавоб бериши, қонунчилик, иқтисодий нормативлар ва талабларни билиши, зарур техник кўникмаларга (компьютер саводхонлиги) эга бўлиши шарт.

 

Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари

 

Раҳбар лавозимларига номзодларга бир қатор талаблар қўйилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Номзод тавсия этилаётган лавозим

Маълумоти

Банк-молия соҳасидаги иш стажи

Шу жумладан махсус иш тажрибаси

1.

Тижорат банки бошқаруви раиси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи лавозимлардан ташқари)

Олий иқтисодий

камида 10 йил

банк тизимида раҳбарлик лавозимида камида 5 йил

2.

Тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи лавозимлардан ташқари)

Олий иқтисодий

камида 7 йил

банк тизимида раҳбарлик лавозимида камида 3 йил

3.

Тижорат банки бошқаруви аъзоси (бош бухгалтер бундан мустасно)

Олий иқтисодий

камида 5 йил

банк тизимида раҳбарлик лавозимида камида 2 йил

4.

Тижорат банки бошқаруви аъзоси – бош бухгалтери

Олий иқтисодий

камида 6 йил

банк бухгалтерия йўналишида раҳбарлик лавозимида камида 3 йил

5.

Тижорат банкининг минтақавий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ш.) филиали раҳбари

Олий иқтисодий

камида 5 йил

банк тизимида раҳбарлик лавозимида камида 2 йил

6.

Тижорат банкининг минтақавий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ш.) филиали бош бухгалтери

Олий иқтисодий

камида 5 йил

банк бухгалтерия йўналишида камида 2 йил

7.

Тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

Олий иқтисодий

камида 2 йил

банк тизимида раҳбарлик лавозимида камида 2 йил

8.

Тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали бош бухгалтери

Олий иқтисодий

камида 4 йил

банк бухгалтерия йўналишида камида 2 йил

*  1-3-бандлар бўйича номзодларнинг иш стажига Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банкда фаолият кўрсатган даври қўшиб ҳисобланади.

 

Тижорат банки бошқаруви аъзолигига юридик хизмат раҳбари киритилган тақдирда, у олий юридик маълумотга ҳамда банк тизимида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

 

Қуйидагилар банклар ва уларнинг филиаллари раҳбарлари лавозимига тавсия этилиши мумкин эмас:

  • амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларни банкротликка ёки уларнинг молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва бошқа юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10% ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушга эга бўлган шахслар);
  • суд қарори билан мазкур лавозимда ишлаш ҳуқуқи чекланган шахслар;
  • ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёхуд унинг назорати остида бирга ишловчи номзодлар.

 

Бош банк, минтақавий, туман (шаҳар) филиаллари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва бошқа ўзгаришлар тўғрисидаги барча ахборот тегишли буйруқ чиққанидан кейин 3 иш кунида банкнинг расмий сайтида жойлаштирилиши керак.

 

Микрокредит ташкилотлари ва кредит бюролари

 

Мазкур ташкилотлар ижро органлари раҳбарларига нисбатан қуйидаги малака талаблари қўйилади:

 

Номзод тавсия этилаётган лавозим

Маълумоти

Банк-молия соҳасидаги иш стажи

Шу жумладан махсус иш тажрибаси

1.

Микрокредит ташкилотларининг ижро органлари раҳбарлари

Олий иқтисодий

камида 5 йил

кредит ташкилотларида ёки банк-молия йўналишида камида 3 йил

2.

Кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарлари

Олий иқтисодий

камида 5 йил

кредит амалиёти билан боғлиқ камида 3 йил

 

Қуйидагилар микрокредит ташкилотлари ва кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарлари лавозимига тавсия этилиши мумкин эмас:

  • амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларни банкротликка ёки уларнинг молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва бошқа юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10% ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушга эга бўлган шахслар);
  • суд қарори билан мазкур лавозимда ишлаш ҳуқуқи чекланган шахслар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум