Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Крипто-активлар соҳасидаги фаолият учун йиғимлар миқдори тасдиқланди

30.09.2022

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Молия вазирлиги ва ДСҚнинг “Крипто - активлар айланмаси соҳасидаги фаолият учун йиғим миқдорларини тасдиқлаш, уларни тўлаш ва тақсимланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 3388, 28.09.2022 й.).

 

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият учун йиғимлар қуйидаги миқдорда тасдиқланмоқда:  

  • майнерлар учун – БҲМнинг 10 баравари;
  • крипто-биржалар учун – БҲМнинг 400 баравари;
  • майнинг-пуллар учун – БҲМнинг 100 баравари;
  • крипто-депозитарийлар учун– БҲМнинг 5 баравари;
  • крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари.

 

Маълумот учун: хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан амалга оширилади. Хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун намунавий лицензия фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари – юридик шахсларига берилади.

 

Йиғимлар лицензия ва рухсат бериш ҳужжати (кейинги ўринларда – рухсатнома) олинган пайтдан бошлаб ҳар ойда тўланади.

 

Рухсатнома ойнинг 20-санасига қадар олинганда, йиғим жорий ой учун тўланади, ойнинг 20-санасидан кейин олинганда – келгуси ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

 

Йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • 80% – Давлат бюджетига;
  • 20% – Истиқболли лойиҳалар агентлигининг тижорат банкидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2022 йилда кучга кирди.

 

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16