Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Крипто-активларни чиқариш тартиби тасдиқланди

05.12.2022

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (28.11.2022 й. рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3397).

 

Ҳужжатга мувофиқ, эмитент крипто-активларни, жисмоний шахслар эса фақат ўзаро ўзгармас токенларни крипто-депозитарий ёки бошқа электрон платформалар орқали чиқаришлари мумкин.

 

Маълумот учун: ўзаро ўзгармас токен — моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган, мулкдорнинг рақамли шаклдаги ноёб контентга (матн, аудиовизуал, мусиқий, фотографик асарлар, шунингдек тасвирий санъат асарлари ва бошқалар) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи крипто-активнинг алоҳида тури.

 

Республика ҳудудида қуйидаги крипто-активларни резидентлар томонидан чиқариш ва крипто-депозитарий томонидан чиқаришни рўйхатдан ўтказиш тақиқланади:

  • бирор-бир моддий ва (ёки) бошқа мулк билан  таъминланмаган токенлар (утилитар токенлардан ташқари);
  • барқарор токенлар.

 

Маълумот учун: утилитар токен — эмитентнинг экотизимида смарт-контракт билан белгиланган ҳаракатларни амалга ошириш учун мўлжалланган, шу жумладан қийматига эга ўлчов бирлиги сифатида ифодаланган таъминланмаган токеннинг тури;

барқарор токен — қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг тури.

 

Крипто-активларни чиқариш тўғрисидаги қарор унинг дастлабки жойлаштирилишидан бир ой олдин эмитентнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа ахборот ресурсида эълон қилиниши лозим.

 

Крипто-активлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш фақат крипто-депозитарий томонидан амалга оширилади.

 

Крипто-активлар эгаси эмитент томонидан чиқарилган жами крипто-активларнинг 35% ва ундан ортиғини сотиб олганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиши лозим.

 

Шунингдек низом билан крипто-активларни муомалага киритиш,турли ҳил токенларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва электрон реестрни юритиш тартиби белгиланмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум