Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда: нимани билиш муҳим Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин Товарлар импортида ҚҚС Товарлар импортида ҚҚС

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди

11.06.2025

Рус тилида ўқиш

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг буйруғи (09.06.2025 й. АВ рўйхат рақами 2652-4-сон) билан Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (3-сон РХМС) "Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил қилиш"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

"Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 15.04.2025 йилдаги ПҚ-142-сон қарорга мувофиқ 3-сон РХМСга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

  • савдолар ташкилотчиси сифатида мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби ёхуд ихтисослаштирилган ташкилот чиқиши мумкин. Охиргиси мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби билан шартнома асосида ҳаракат қилади ва улар номидан ёки ўз номидан чиқади;
  • устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли юридик шахсларнинг кўчмас мулкини реализация қилиш "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар орқали амалга оширилади, аукционда сотилмай қарздорликни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкни бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри сотишдан ташқари;
  • қонунда белгиланган қоидалар бузилган ҳолда ўтказилган аукцион ёки танловлар манфаатдор шахс даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Аукцион ёки танловларни ҳақиқий эмас деб топиш аукцион ёки танловларда ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова