Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади

13.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2024 йилдаги 555-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • республика ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш таркиби ва тамойиллари;
  • кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш;
  • кадастр рақамларини кўчмас мулк объектлари бўйича тоифалаштириш орқали уларни ҳисобга олиш ва ҳисобини юритиш.

 

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 декабргача Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий бирликларини тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда кўчмас мулкларнинг янги кадастр рақамларини шакллантириш учун UZKAD тизимига техник тузатишлар киритилишини таъминлаш топширилди.

 

Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни идентификация қилиш тизими ягона тамойил асосида тузилган бўлиб, унинг асосига ер участкасининг кадастр рақами киритилган.

 

Кадастр рақами – ер участкаси, бино, иншоотга тегишли Ўзбекистон ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова