Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кунлик юриш учун мукофот тўланади

04.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 253-сон қарори билан "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низом:

  • мобиль илова ва веб-порталидан фойдаланиш тартиби;
  • мобиль илова орқали фуқароларнинг эришган натижаларига кўра рағбатлантириш;
  • идоралараро баҳолаш рейтингини аниқлаш ҳамда унинг ғолибларини рағбатлантириш;
  • платформада тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Низомга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

 

Ҳар ойда туманлар, вилоятлар ва республика бўйича энг кўп юрган шахсларга қўшимча равишда электрон ҳамёнига қуйидагилар ўтказилади:

  • туман (шаҳар) бўйича - 300 минг сўмдан;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича - 500 минг сўм;
  • Республика бўйича - қўшимча 1 млн сўм.

 

Фуқаронинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

 

Мобиль иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобиль қурилмасига ўрнатиши лозим. Шунингдек, id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган бўлиши ҳамда аутентификация ва идентификациясини амалга ошириши зарур.

 

Идоралараро баҳолаш рейтинги "Соғлом турмуш тарзи" мобиль иловасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сонига боғлиқ ҳолда (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) 100 баллик тизимда амалга оширилади.

 

Платформа 10 майдан тест режимда ишлайди ҳамда 1 июндан бошлаб платформа тўлиқ ишга туширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16