Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

ЛБМА фаолият соҳалари қайта кўриб чиқилди

17.01.2019

Рус тилида ўқиш

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолияти янада такомиллаштирилади (10.01.2019 йилдаги ПФ–5624-сон Фармонга қаранг).

 

ЛБМАда қайта ташкил этиш

 

ЛБМАнинг айрим ваколатлари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари бошқа вазирлик ва идораларга ўтказилди.

 

Бўлинмалар

Қуйидагиларнинг тузилмасига ўтказилди

Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (бу ерга қаранг)

Аккредитация маркази

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига 

Ваколатлар

Қуйидагиларга ўтказилди

баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлашни таъминлаш

Давлат активларини бошқариш агентлигига (бу ерга қаранг)

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ҳамда қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи шахсларни аккредитация қилиш

Қурилиш вазирлигига

давлат харидларини амалга ошириш

Молия вазирлигига

 

ЛБМА рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга эътибор қаратади

 

Ахборот коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази тугатилди. Ушбу тизимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан барча вазирлик ва идоралар шуғулланади. ЛБМА қошида Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ташкил этилди.

 

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари АКТ соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга мажбурий равишда жалб этилади. «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастурини амалга ошириш доирасида идоралараро ахборот тизимларини, маълумот базаларини, дастурий маҳсулотларни ва бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режалаштирилмоқда. АКТ соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш учун танловлар ташкил этилади.

 

Белгиланган тартибга мувофиқ:

 

а) лойиҳалар ижрочиларини танлашда бошқа тенг шароитлар бўлган ҳолларда MUIC резидентлари устунликка эга бўлади;

 

б) лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларни амалга ошириш бўйича топшириқларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларига киритиш мазкур лойиҳалар электрон реестрга мажбурий равишда киритилгандан кейингина амалга оширилади, уни юритиш тартиби ЛБМА томонидан белгиланади;

 

в) ЛБМА қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази:

  • дастурлар доирасида АКТ соҳасидаги лойиҳалар, лойиҳавий ва техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказади, натижаси бўйича уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
  • амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилади ва уларнинг самарадорлигини баҳолайди;
  • дастурлар мақсадларига биноан лойиҳаларни мувофиқлаштиришни яхшилаш ва самарали амалга ошириш учун уларнинг параметрларига тузатиш қилиш бўйича таклифлар киритади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.